Ўзбекистон Биринчилиги ПРО-Лига. 1-тур “Шўртан” Ғузор –“Истиқлол” Фарғона

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! Ғузор “Марказий” стадионидан онлайн репортажимизни бошлаймиз.

Бугун севимли жамоамиз, Фарғона шахрининг “Истиқлол” жамоаси билан ўзаро куч синашишади.

Комиссар Бахтиёр Ширинов ўйин тайёргарлигини кўздан кечирди

Барча учрашувлар тафсилотларини бизда кўзатиб боринг!

Учрашув бошланиш арафасида. Жамоалар майдонга ПФЛ мадҳияси садолари остида чиқиб келишмоқда.

“Шўртан” Ғузор –“Истиқлол” Фарғона учрашувига старт берилди.

Қуйида эътиборингизга бугунги учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар гуруҳини ҳавола этамиз.

Бош ҳакам: Ҳусан Музаффаров,

Қанот ҳакамлари: Шерзод Камаров, Сардор Ҳакимов

Захира ҳаками: Найим Қосимов .

Назоратчи: Бобир Кадиров

Комиссар: Бахтиёр Ширинов.

Жамоалар таркиби билан ҳам таништириб ўтамиз.

“ШЎРТАН”: 25.Мизохид Маматханов, 2. Нурали Падаров, 7.Олимжон Каримов, 8.Шамсиндин Сағдуллаев, 10. Маъруфхон Муродов, 14.Шокир Юлдошев, 18.Самандар Шодмонов (С), 22.Сардор Садуллаев, 24. Бекзод Сувонов, 27. Ислом Шодмонов, 28.Санжар Тўрақулов.

ЗАХИРА: 1. Асадуллахон Полвонов, 5. Элбек Отақулов, 6. Холмурод Холмуродов, 9. Худоёрхон Сагдуллаев, 17. Элёр Омонжонов, 29. Жахонгир Қурбонов, 34 . Шаҳбоз Жўраев, 77. Солоҳиддин Санақулов, 97. Фаҳриддин Алимов.

Бош мураббий: Асрор Алиқулов.

“ИСТИҚЛОЛ”: 46. Хуршид Ходжаев, 4.Жасурбек Эрмаматов, 6. Аббосбек Маҳсталиев, 7. Умиджон Қодиров (С), 8.Сардорбек Сотиволдиев, 14.Рустамжон Абдухамидов, 15. Улуғбек Худойбердиев, 17.Темур Маматмуродов, 19. Хушнудбек Бозоров, 21.Элёр Мамасолиев, 22. Умар Адхамзода.

ЗАХИРА: 12. Нодир Ашурматов, 2. Ахрорбек Ўктамов, 3.Хожиакбар Юнусов, 9. Мухаммаджон Султонов, 10. Файзулобек Жуманқўзиев, 20.Рахматилло Ўктамов, 27.Раббимжон Хасанов, 29. Санжар Баратов.

Бош мураббий: Сергей Лебедев.

Онлайн шарҳимизни ушбу учрашувдан олинган расмлар ва видеолавҳалари билан клубимизнинг расмий телеграмм каналида ҳам кузатиб боришингиз мумкин.

https://t.me/shurtanpfc ушбу линк орқали телеграмм каналимизга ўтиб уланишингиз ва бизни у ерда ҳам кузатишингиз мумкин.

3` Икки жамоа ҳам бир бирини ўрганишяпти

Дастлабки хавфли хужум. Ўнг қанотдан Маруфхон Муродов жарима майдончасига  кириб бориб, тўпни қулай вазиятда турган Самандар Шодмоновга ўзатди. Лекин зарба ноаниқ чиқди

Гоооол!!! Жамоамиз вакиллари ҳисобни очди.

5- дақиқа. Ўнг қанотдан уюштирилган ҳужумда яна Маъруфхон Муродов ажралиб чиқди. Унинг аниқ тўп узатишидан Шокир Юлдошев унимли фойдаланди. Шокир Йулдашев боши билан рақиб дарвозасини ишғол этиб ҳисобни очди ва жамоамизи олдига олиб чиқди. 1:0

Учрашув тенг курашлар остида ўтмоқда. Аммо ташаббус мезбонларда

Дастлабки бурчак зарбаси мехмонлар ижросида . Аббосбек Мақсадалиев тўп ёнида. Ноаниқ

10` Бурчак зарбасини 14.Шокиржон Йулдошев амалга оширди. Унинг тепган тўпи хавфли бироқ ноаниқ чиқди

16` «Шўртан» жамоаси футболчилари махорат билан ҳаракат қилишмоқда. Рақиб футболчиларига ҳеч қандай имконият қолдиришмаяпти.

20` Ўйин сурати хаво иссиқ бўлишига қарамасдан тез. Истиқлол жамоаси ҳужумлари ҳам хавфли тус олмоқда.

Гоооооол!

Учрашувнинг 24 дақиқасида 14Шокир Йулдашев жамоамизнинг навбатдаги ҳужумини гол билан якунлаб дубль қайд этди. Ҳисоб 2:0.

30 дақиқада. Шокир Йулдошевга нисбатдан қўпол ҳаракатлари учун 4.Жасурбек Эрмаматовга сариқ карточка кўрсатилди.

Хавфли вазият. Дарвозамиз томон белгиланган  23 метрлар узоқликдаги жарима тўпини жамоамиз вакиллари қайтаришди.

Учрашувинг 40 дақиқаси ўтиб бормоқда.

41 дақиқа . Жамоамиз футболчисига нисбатан қўпол ҳаракати учун Улуғбек Худайбердиев ҳакам томонидан оғзаки огоҳлантирилди.

Биринчи бўлимга бир дақиқа қўшиб берилди.

Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.

Учрашувнинг иккинчи бўлими боланиш арафасида.

46 дақиқа. Истиқлол жамоаси таркибида илк ўзгариш. 19.Хушнудбек Бозоров ўрнига майдонга 9.Мухаммаджон Султонов майдога тушди.

Жамоамиз таркибидан ҳам 24.Бекзод Сувонов ўрнига 97.Фахриддин Алимов майдонга туширилди.

Биринчи бўлимда урилган голларнинг видеолавҳаларини клубимизнинг телеграмм каналида кўришингиз мумкин.

48 дақиқа. Шўртан навбатдаги жарима тўпини амлага оширди. Рақиб футболчилари хавфни узоқлаштиришди.

Иккинчи бўлимда Истиқлол жамоаси анча фаол ҳаракат қилишмоқда. Бирин-кетин уюштирилаётган ҳужумлар хавфффли тус олмоқда.

52. Рустам Абдухамидов оғзаки огоҳлантирилди. Ҳакам қарорига эътироз учун.

55 дақиқа. Истиқлол таркибида ўзгаришлар кутилмоқда

29. САнжар Баратов ва 27.Раббимжон Хасановлар майдонга тушишга шай бўлиб туришибди.

57 дақиқа. Жамоамиз вакили Ислом Шодмоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

4.Жасурбек Эрмаматов ўрнига 29. САнжар Баратов ҳамда 8.Сардор Сотиволдиев ўрнига 27.Раббимжон Хасанов майдонга тушди

Шўртан вакилларинг ҳаракатлари бироз сустлашди.

Ислом Шодмоновга ҳали ҳамон тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У майдонни тарк этади шекилли.

60` «Шўртан» жамоасида ўзгариш 10. Маъруфхон Муродов ўрнига 9.Худаёрхон Сагдуллаев ҳамда жарохат олган 27.Ислом Шодмонов ўрнига 29. Жахонгир Қурбонбоев майдонга тушди

61` Бурчак зарбасини 14.Шокиржон Йулдошев амалга оширди. Рақиб ҳимоячилари хавфи бартараф этишди.

65 дақиқа. Истиқлол вакиллари бурчак тўпини амалга оширишди. Мирзоҳид Маматханов тўпни катта қийинчилик билан ушлаб қолди.

67. Шокир Йулдашевнинг тўп узатишидан сўнг Худоёрхон Сагдуллаев қулай вазиятга чиқиб олди ва боши билан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади. бироз кучсиз чиқди.

70 дақиқада рақиб дарвозаси томон жарима тўпи белгиланди. Олим Каримовнинг зарбаси ноаниқ.

73 дақиқа. Дарвозамиз томон жарима майдончасига яқин масофадан ўнг қанотдан белгиланган жарима тўпини ҳимоячиларимиз узоқлаштиришди.

Об-Ҳаво иссиқлиги сабабли ўйинда қисқа муддатли таннафус. Футболчилар чанқоғини қондиришмоқда.

76 дақиқа. Мезбонлар таркибида ўзгариш.  28. Санжар Турақулов ўрнига 17.Элёр Омонжонов майдонга туширилди.

81. Элёр Омонжоновнинг рақибга нисбатан қўпол ҳаракати учун жамоамиз дарвозаси томн 18 метрлардан жарима тўпи белгиланди. Ҳимоячиларимиз аниқ ҳаракат қилишди

83 дақиқа. Элёр Омонжоновнинг тўп узатишидан сўнг Фахриддин Алимов қулай вазиятга чиқиб олди ва тўпга зарба берди. Деярли яккама-якка кураш. Хавфли аммо  Ноаниқ

Истиқлол таркибида навбатдаги ўзгариш. 17 рақамда ҳаракат қилган Тимур Маматмуродов ўрнига 2 рақамда Аҳрорбек Ўктамов майдонга туширилди

88дақиқа. Хавфли вазият. Санжар Баратовнинг зарбасини дарвозабонимиз ушлаб олди.

Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90+2 Ўнг қанотдан жарима майдончамиз ён чизиғидан жарима тўпи белгиланди. Ҳимоячиларимиз хавфни бартараф этишди.

90+3 да уюштирилган қарши ҳужумда футболчиларимизда яхши имконият пайдо бўлди. Аммо ундан унумли фойдалана олишмади.

ШЎртан-Истиқлол учрашуви 2:0 ҳисобида мезбонлар фойдасига якунланди.

Кейинги ўйинларда учрашгунча хайр!

 

Leave a Reply